Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган “Пешқадам” лойиҳаси амалга оширилмоқда
Muslimat.uz сайти, Bintu Sodiq ҳамда Muallim media ижтимоий-маърифий каналлари раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган “Пешқадам” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Фото: Muslimat.uz
Лойиҳа жуда катта ва кенг кўламли, кўп тармоқли ва энг асосийси, кенг оммага мўлжалланган. «Пешқадам карвони» лойиҳаси жамиятда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг илм-фан соҳасида билим олишларига кўмаклашиш, китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсадлардан яна бири – фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий меросларини бутун Ўзбекистон бўйлаб, қолаверса, бошқа юртлардаги ўзбекзабон мусулмонларга тарқатишдан иборат.
«Пешқадам карвони» лойиҳаси барча учун мўлжалланган бўлиб, иштирокчи ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда унинг бирорта бўлимини танлаши мумкин.
Лойиҳа беш йўналишдан иборат:
1. Кутубхоналар ташкил қилиш, уларни китоблар билан таъминлаш;
2. Китобхонлик мактаби ва унинг қошида тадбирлар ташкиллаштириш, Ҳазратимизнинг китобларини ўқиб ўрганишда аёл-қизларимизга кўмак бериш;
3. Ҳазратимизнинг асарлари борасида илмий ишлар ёзиш.
4. Ҳазратимизнинг медиа соҳасида амалга оширган ишларини кенг тарғиб қилиш.
5. Турли соҳаларда аёл-қизларимиздан мутахассислар етишиб чиқишига кўмак бериш.
Лойиҳага аъзо бўлишни истаганлар қуйидаги ботга мурожаат қилишлари мумкин: t.me/peshqadam_karvoni_bot
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиши мумкин — ОАВ
Жаҳон | 00:43
-
Швейцария 30 мингдан ортиқ украиналикни қочоқ мақомидан маҳрум қилди
Жаҳон | 00:18
-
Тошкентдаги тунги клуб олдида фуқароларни калтаклаган эркак Қозоғистонда ушланди
Жамият | 23:57 / 17.03.2025
-
BYD электромобилларни 5 дақиқада қувватлаш имконини берадиган янги тизимни тақдим этди
Фан-техника | 23:25 / 17.03.2025
Мавзуга оид

17:26 / 05.06.2024
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф илмий меросига бағишланган “Пешқадам карвони” лойиҳаси сарҳисоби бўлиб ўтди

15:00 / 30.08.2023
Марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф тақдирланган олий орден унинг ўғлига топширилди

19:57 / 27.06.2023
Марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди

16:23 / 24.04.2022