Жаҳон | 17:23 / 05.03.2018
8684
2 дақиқада ўқилади

Мун Чжэ Иннинг махсус вакили Ким Чен Ин билан учрашди

Фото: Yonhap

Корея республикаси президенти Мун Чжэ Иннинг махсус вакили ҳам бўлган Жанубий Корея делегацияси КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан расмий тушлик қилди. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти маъмурияти хабар қилмоқда. 

"Раис Ким Чен Ин айни вақтда махсус вакиллар учун кечки овқатни уюштирмоқда", - дейилади президент маъмурияти матбуот котиби Ким Ий Гём.

Таъкидлаш жоизки, бу КХДР етакчисининг Жанубий Корея расмийлари билан илк учрашувидир. Жанубий Корея томони Ким Чен Иннинг делегация билан учрашувини ўзаро муносабатларни яхшилашга тайёрлик белгиси сифатида қабул қилмоқда. Президент Мун Чжэ Ин ва бошқа қатор юқори лавозимли мулозимлар АҚШ ва КХДР ўртасида музокаралар бўлиши муҳимлигини таъкидлашган эди. 

"Мен нафақат Жануб ва Шимол ўртасидаги, балки Шимол ва халқаро ҳамжамият ўртасидаги музокараларнинг турли йўналишларини муҳокама қиламан", - деган эди Корея республикаси президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Чон Ий Ён Пхеньянга ташрифидан аввал. 

10 кишидан иборат Жанубий Корея делегацияси 5 март куни Суелдан Пхеньянга борди. Чон Ий Ён раҳбарлигидаги делегация таркибига Миллий разведка хизмати директори Со Хун, бирлашув вазири ўринбосари Чхон Хэ Сон ва бошқа мулозимлар кирган. Уулар КХДРда 2 кун бўлишади. 

Мавзуга оид