Америкалик генерал Россия бўйича огоҳлантирди
НАТОнинг Европадаги кучлари бош қўмондони, америкалик генерал Кертис Скапароттининг маълум қилишича, Европадаги Америка контингенти 2025 йилга келиб Россия устидан ҳарбий устунликни қўлдан бой бериши мумкин. Бу ҳақда у Defense One нашрига айтиб ўтган.
«Россия армияси қандай тезликда модернизация қилинаётгани эътиборга олинса, биз ҳам ўз қўшинларимизни модернизация қилишимиз лозим экани тушунарли бўлади. Бу биз ҳозир ўзимизда бўлган минтақаларда етакчи позицияда туришимиз учун керак. Агарда буни уддалай олмасак, унда, ўйлашимча, улар 2025 йилга келиб барча соҳаларда бизнинг устунлигимизни йўққа чиқариши мумкин», - дея айтиб ўтди Скапаротти.
Шунингдек, генерал Арктикадаги денгиз йўлларини назорат қилишда Россия маълум бир муваффақиятларга эришганини таъкидлаб ўтди. Унинг фикрича, Москва керак бўлган тақдирда Шимолий денгиз йўлини икки-уч йилда ўз назорати остига олиши мумкин экан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Марказий Осиё етакчиларига босим ўтказиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024