Жаҳон | 16:19 / 13.03.2018
10618
2 дақиқада ўқилади

Фаластин бош вазири кортежи ҳужумга учради. Ғазода вазият янада кескинлашиши мумкин

Фото: Reuters

Фаластин бош вазири Рамий Ҳамдаллоҳнинг кортежи ёнида портлаш юз берди, деб хабар қилмоқда Haaretz.

Таъкидланишича, портлаш натижасида учта автомобиль зарар кўрган, бироқ бош вазир жабрланмади. Яна бир неча киши енгил даражада жароҳат олгани айтиляпти.

Фаластин миллий мухториятида рўй берган воқеада ҲАМАС ҳаракати айбдор эканини маълум қилишган.

«Аппаратдагилар Ғазода бош вазир кортежига уюштирилган қўрқоқларча ҳужум учун ҲАМАСни жавобгар сифатида кўрмоқда», — дейилган ВАФА ахборот агентлиги хабарида.

 

2007 йилда ҳудудидаги Фаластин мухторияти иккига ажралганди. Ғазода «ҲАМАС» назоратни қўлига олган, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида сайловларда «Фатҳ» ҳаракати ғолиб чиққан ва улар Фаластин миллий маъмуриятини шакллантиришган. 2013 йилда маъмурият раиси Маҳмуд Аббос ҳужжатларда Фаластин миллий маъмурияти ўрнига «Фаластин давлати» номини қўллаш ҳақидаги қарорини имзолаган. Айни вақтда Фаластинни БМТнинг 193 аъзосидан 135таси тан олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Араб давлатлари лигаси бош котиби Аҳмад Абу ал-Гайт Фаластин муаммосининг ҳал қилинмагани Яқин Шарқда ИШИД каби экстремистик ташкилотлар ва ҳаракатлар пайдо бўлишига муҳит яратиши ҳақида айтиб ўтганди.

Мавзуга оид