24 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеясида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу нутқ сўзлади. Reuters’нинг ёзишича, у ўз чиқишида Исроилнинг минтақадаги хатти-ҳаракатларини ҳимоя қилишга уринди.

Нетаняҳу минбарга чиққанида, уни норозилик ҳуштаклари билан кутиб олишди ва залдаги кўплаб дипломатлар ўтган йилдагидек ташқарига чиқиб кетди. Шу билан бирга, Исроил раҳбарининг тарафдорлари «Исроил халқи яшамоқда» деган маънони англатувчи шиорини айтишни бошлади.
Нетаняҳу ўз нутқидан Ню Йорк мэри Зоҳран Мамдани ва Ғарбий Европа етакчиларини қаттиқ танқид қилиш, шунингдек, Қатар ва Туркияни Исроил ҳақида ёлғон тарқатишда айблаш мақсадида фойдаланди.
«Сиз бу ерга келишимни тўхтатишга уриндингиз. Мени жим қилишга уриндингиз. Бироқ сиз мени жим қила олмайсиз», деди Нетаняҳу Мамдани ҳақида.

Мамдани ўз лавозимига сайланиш кампаниясида агар Нетаняҳу АҚШнинг энг йирик шаҳрига ташриф буюрса, эҳтимолий ҳарбий жиноятлари учун уни ҳибсга олишга ваъда берганди. Бироқ кейинчалик бунинг учун ўзида ҳуқуқий ваколат йўқлигини аниқлаганини айтди.

Нетаняҳунинг чиқишларига жавобан Мамдани унинг ўзини БМТдаги нутқидан «фаластинликларга қарши геноцидини оқлашга қаратилган асоссиз ёлғонларни такрорлаш» учун фойдаланганликда айблади.
«Ҳеч қандай ёлғон унинг ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларда айбланиб, Халқаро жиноий суднинг ҳибсга олиш ордери объекти бўлиб қолаётгани ҳақидаги фактни ўзгартира олмайди»,
























