Спорт | 08:00 / 25.03.2018
9522
2 дақиқада ўқилади

Ўртоқлик учрашувлари. Чили 90-дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди ва бошқа натижалар

24 март куни терма жамоалар ўртасидаги навбатдаги ўртоқлик ўйинлари ўтказилди. 

Швеция терма жамоаси Чилига қарши майдонга тушди. "Френдс Арена" стадионида кечган ўйин 1:2 ҳисобида Чили фойдасига ҳал бўлди. 

22-дақиқада Видаль ҳисобни очган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб Тойвонен ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида Боладос аниқ зарба йўллаб, чилиликларга ғалаба келтирди. 

Швеция – Чили 1:2
Голлар: 0:1 – 22 Видаль, 1:1 – 23 Тойвонен, 1:2 – 90 Боладос.
Швеция – Нордфельдт, Гранквист, Линделеф, Люстиг (Ларссон, 81), Ольссон, Классон, Ларссон (Хильемарк, 79), Свенссон, Форсберг (Сема, 79), Берг, Тойвонен.
Чили – Эррера, Босежур, Марипан, Роко, Сагаль (Боладос, 71), Эрнандес (Вальдес, 61), Варгас (Кастильо, 61), Видаль, Санчес, Арангис, Исла (Диас, 79).
Огоҳлантиришлар: Люстиг (45), Исла (45), Видаль (90).

Қолган учрашувларда қўйидаги натижалар қайд этилди: 

Исроил – Руминия 1:2    
Голлар:  Т. Хемед 60 – Н. Станчу 64, Г. Тучудян 82
Косово – Мадагаскар 1:0
Гол: Э. Жегрова 47
Того – Кот-д'Ивуар 2:2
Голлар:  Айите 42, 55 – Пепе 16, 24,

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид