Жаҳон | 11:51 / 26.03.2018
26952
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин ва Россия халқига ҳамдардлик билдирди

Фото: ТАСС

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти Кемерово шаҳрида рўй берган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, Россия халқи, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кемероводаги “Зимняя вишня” савдо марказида рўй берган ёнғин оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 48 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Ёнғин марказнинг охирги – 4-қаватида бошланган. Ёнаётган бинодан 20 киши қутқарилган, 100 киши эвакуация қилинган. Савдо маркази 2013 йилда очилган бўлиб, унинг умумий ҳудуди 23 минг квадрат метрни ташкил қилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид