Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади
Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 4944-сонли фармони ижросини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш, соғлиқни сақлаш ва молия органлари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори тақдим этилди.
Қарорга мувофиқ, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар мониторингини олиб боради.
Ҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларга қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлари доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан юборилган сўровларига белгиланган тартибда тегишли маълумотлар тақдим этилиши учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ҳамда молия бўлимлари масъулдир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қўллаб-қувватлаш, уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўналишидаги фаолиятларини мувофиқлаштириш юзасидан ҳамкорликни янада кучайтириши белгилаб қўйилди. Шунингдек уларга ҳар йил якунига кўра, фуқаролар йиғинида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли тармоқларнинг ҳисоботларини тинглаш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни муҳокама қилиш ҳамда уларни бартараф этиш тўғрисида ҳамкорликда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш амалиётини жорий этиш вазифаси юклатилди.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари - молия вазири Ж.А.Қўчқоров, соғлиқни сақлаш вазири А.К.Шодмонов зиммасига юклатилди.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026