Жаҳон | 16:17 / 12.04.2018
14354
1 дақиқада ўқилади
АҚШ разведкаси самолётлари Критга етиб келди
АҚШ разведкасининг иккита самолёти Грециянинг Крит оролига етиб келди. Бу ҳақда маҳаллий Iefimerida портали хабар бермоқда.
Самолётлар Ираклиондан унча узоқ бўлмаган ердаги «Никос Казандзакис» аэропортига қўнган. Гап Афғонистон ва Ироқдаги амалиётлар вақтида фойдаланилган MC-12S EMARSS ва MC-12W Liberty модели ҳақида кетмоқда.
Самолётлар экипажи тўрт кишидан иборат: қўмондон, учувчи ва маълумот йиғиш билан шуғулланувчи икки зобит.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британиянинг Кипрдаги самолётлари Сурияга зарба беришга тайёр тургани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:17 / 12.10.2024
Камала Ҳаррис соғлом экани ҳақидаги маълумотномани эълон қилди
16:29 / 12.10.2024
АҚШда радиоактив йўл қурилишига рухсат берилди
20:53 / 11.10.2024
“Орландо ва у ердаги ўзбеклар “Милтон” тўфонидан жабр кўрмади” — Соҳиб Аббосхон
15:57 / 11.10.2024