Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроиллик ҳарбийлар Сурияга берилган зарбаларни изоҳлашдан бош тортди
Исроил ҳарбийлари Суриядаги ҳарбий объектларга тунги вақтлар берилган зарбаларга изоҳ беришдан бош тортди. Айнан Исроил зарбаларга алоқадорликда гумонланмоқда, деб хабар беради РИА «Новости».
«Биз изоҳ беришдан бош тортамиз», - дея маълум қилди мамлакат қуролли кучлари вакили.
Агентликнинг Суриядаги ҳарбий манбаси сўзларига кўра, «душман ракеталари» қўлланган ҳолда берилган тунги зарбаларнинг асосий мақсади Хама ва Ҳалаб шаҳарлари ёнидаги Сурия ҳукумат қўшинлари қурол-яроғ омбори бўлган. Ҳужум вақтида Хама атрофида катта ёнғин бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Сурия базаларига ҳужум ҳақида қўшимча маълумот берганди.
Мавзуга оид
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026