Диего Марадона БААнинг «Ал-Фужайра» клубини тарк этадиган бўлди, деб ёзади The National.

Аргентиналик мутахассис клубни БАА юқори дивизионига олиб чиқолмагани учун, 28 апрель куни истеъфога чиққан эди. Бироқ, 30 апрель куни томонлар ўзаро ҳамкорлик бўйича яна келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Аммо, Марадона агенти «Ал-Фужайра»дан маошини 4 баробар оширишни талаб қилгач, раҳбарият 57 ёшли мураббий билан хайрлашишга қарор қилди.