«Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Афв этиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

  • асосий ва ўталмаган қўшимча жазодан тўлиқ ёки қисман озод этиш;
  • жазодан шартли озод қилиш;
  • умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ёки ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг муайян қисмини енгилроқ жазога алмаштириш;
  • судланганликни олиб ташлаш.