Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Тошкент шаҳри халқига астойдил хизмат қиламан»
Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Султонович Раҳмонов Олмазор тумани ҳокими этиб тайинлангани хабар берилганди. Туман ҳокимлигида шу муносабат билан ўтказилган йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этди. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар берди.
“Чет элдан келган меҳмон Тошкентнинг марказини қидириб топа олмаслиги керак. Яъни, у қаерга борса, ўша ерни марказга айлантириш керак. Агарда чет элдан келган меҳмон ўзини қулай ҳис қилса, маҳаллий аҳоли ўзини икки баробар қулай ҳис этади. Тўғриси, ёшлигимдан тадбиркорлик билан шуғулланганим билан, халққа ҳам фойдамиз тегиши керак. Қўлимиздан келганча ҳаракат қилиб келдик. Мен айтмоқчи бўлган нарса – мен шу соҳага қизиқяпман ва Тошкент шаҳри халқига астойдил хизмат қиламан. Олмазор туманининг янги ҳокимига ҳам муваффақиятлар тилайман”, - дея айтиб ўтган Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг бирданига уч туманига янги ҳокимлар тайинлангани хабар берилган.
Дастлаб, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига Бахтиёр Раҳмонов янги ҳоким тайинлангани хабар берилди.
Орадан бироз ўтиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Нозим Ҳусанов Сергели туманига ҳокими лавозимини эгаллагани маълум бўлди.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ бош директори Шуҳрат Атамухамедов эса Тошкент шаҳрининг Учтепа туманига ҳоким этиб тайинланди.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024