18:57 / 17.05.2018
12809

Ўзбекистонда 6та ЭИЗ дирекциялари директорлари тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг янги фармойиши билан белгиланишича, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши томонидан “Нукус-фарм” ЭИЗ, “Зомин-фарм” ЭИЗ, “Косонсой-фарм” ЭИЗ, “Сирдарё” ЭИЗ, “Бойсун-фарм” ЭИЗ ва “Паркент-фарм” ЭИЗ дирекциялари директорлари тайинланган.

Тошкент вилоятининг эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши (Ибрагимов) бир ойлик муддатда “Бўстонлиқ-фарм” ЭИЗ дирекцияси директори лавозимига номзодлар бўйича таклифлар киритади. 

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари бир ойлик муддатда “Нукус-фарм” ЭИЗ, “Зомин-фарм” ЭИЗ, “Косонсой-фарм” ЭИЗ, “Сирдарё” ЭИЗ, “Бойсун-фарм” ЭИЗ, “Бўстонлиқ-фарм” ЭИЗ ва “Паркент-фарм” ЭИЗ дирекциялари юқори малакали кадрлар билан шакллантирилишини таъминлайди. Шунингдек, дирекцияларни офис мебели ва компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа моддий-техник ресурслар билан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жиҳозлайди. 

Шунингдек, Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси захира фондидан “Нукус-фарм” ЭИЗ, “Зомин-фарм” ЭИЗ, “Косонсой-фарм” ЭИЗ, “Сирдарё” ЭИЗ, “Бойсун-фарм” ЭИЗ, “Бўстонлиқ-фарм” ЭИЗ ва “Паркент-фарм” ЭИЗ дирекциялари устав фондларининг 300 млн сўмдан шаклланиши учун маблағлар ажратади.

Top