Жаҳон | 11:49 / 18.05.2018
16584
1 дақиқада ўқилади

КХДР Жанубий Корея билан мулоқотни тўхтатиш борасида таҳдид қилди

Фото: AP

Шимолий Кореянинг Тинч бирлашув бўйича қўмитаси раиси Ли Сон Гвоннинг маълум қилишича, Корея Республикаси ҳукумати билан мулоқот тўхтатиб қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Chosun Ilbo Корея Марказий телеграф агентлигига асосан хабар қилмоқда.

«Шимол ва Жануб ўртасида олий даражадаги мулоқот тўхтаб қолишига олиб келаётган жиддий вазиятга ечим топилмаса, Жанубий Кореянинг ҳозирги режими вакиллари билан ҳеч қачон юзма-юз кўриша олмаймиз, деб қўрқаман», - дея Ли Сон Гвоннинг сўзлари келтирилади.

Унинг таъкидлашича, Кореялараро мулоқот келажаги Корея Республикаси ҳукуматининг хатти-ҳаракатларига боғлиқдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин икки йил ичида биринчи марта партия ҳарбий комиссиясини чақиргани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид