Жаҳон | 19:51 / 29.06.2018
11169
1 дақиқада ўқилади

Дания ўрмонида пиёда сайр учун ноёб спиралсимон иншоот пайдо бўлади

Даниянинг EFFEKT меъморчилик студияси Копенгагендан бир соатлик масофадаги Хаслев шаҳри яқинидаги ўрмон узра қад кўтарган спиралсимон иншоотни лойиҳалаштирди. Асосий ғоя ўрмонда шунчаки сайр қилмасдан, уни қуш парвози баландлигидан кузатиш ва бунда табиатга зиён етказмасликдан иборат.

Тузилманинг марказий элементи — дарахтлар узра қад кўтарган ва атрофдаги гўзал ландшафт манзарасини 360 даражада намоён қилувчи 45 метр баландликдаги спиралсимон минора. 

Фото: effekt

600 метр узунликдаги сайр йўлаги ер устидан, остидан ва дарахтлар орасидан минора томон олиб боради.

Фото: effekt

Бутун маршрут икки секцияга бўлинади: баландликда энг қадимий дарахтлар орасида сайр қилиш ва баландликдан қўрқадиганлар учун вариант - ерга яқин жойлашган ва ёшроқ дарахтлар сари олиб борувчи йўлак. 

Фото: effekt
Фото: effekt
Фото: effekt
Фото: effekt
Фото: effekt

Ноёб лойиҳа 2018 йилда амалга оширилади.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид