Технология | 18:29 / 09.07.2018
10667
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбектелеком» 2018 йил интернет каналлари ижараси нархини пасайтиради

Фото: uztelecom

2018 йил охиригача интернет-канал нархларини пасайтириш ва мавжуд сиғимларни оператив ошириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари каналларни ижарага бериш тарифларини пасайтириш бўйича нархлар қайта кўриб чиқилади. GroundZero coworking марказида бўлиб ўтган йиғилишда шу ҳақда сўз борди. 

Шу билан бирга, келгусида операторлар ва провайдерлар учун кенг полосали уланишни ривожлантириш бўйича франчайзинг шериклик модели таклиф этилади.

Фарход Рўзиевнинг айтишича, тарифлар қайта кўриб чиқилади ва «Ўзбектелеком» АК инфратузилмаси ижараси бўйича ягона ҳужжат ишлаб чиқилади. Кенг полосали интернет-портларни ижарага бериш сиёсати ҳам тўлиқ қайта кўрилади.

Маълум қилинишича, «Ўзбектелеком» АК Б2О сегменти стратегиясини муҳокама қилиш мақсадида компаниянинг топ-менежерлари ва мамлакатнинг телекоммуникация хизматлари провайдерлари «Ҳамкорликнинг янги формати» мавзусидаги норасмий учрашувда иштирок этишди.

Фото: uztelecom

 Иштирокчилар асосан ҳамкорликда шаффофлик ва тезкорликни йўлга қўйиш, ягона техник қўллаб-қувватлашни ташкил этиш, Интернет-каналлар ва ИП-транспорт нархларини оптималлаштириш масалалари бўлди.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид