Янги можаро. Қатар ЖЧ-2022 мезбонлиги учун МҚБ агентларини ёллаган
Қатарнинг футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги учун тузилган ташкилий қўмитаси вакиллари 2010 йилда катта кампания ўтказишган.
Sky Sports нашрининг ёзишича, Қатар вакиллари ўз кампанияси учун Марказий разведка бошқармасининг собиқ ходимлари ва PR-фирмаларни ёллаган. Бу кампания АҚШ ва Австралиянинг аризаси қабул қилинмаслигига эришиш йўлида ишлаган.
Sunday Times нашри эса Қатарни қора йўллардан фойдаланганликда айбламоқда. Нашр журналисти Нил Ҳендерсон нашрнинг янги сони анонсини ўз твиттерида келтирган, унга кўра Қатар жаҳон чемпионати мезбонлиги йўлидаги рақибларида имконият қолдирмаслик учун қора пиар орқали рақиблар ҳақида нохуш таассуротлар қолдиришга ҳаракат қилган.
Маълум қилинишича, ўша вақтда «нуфузли олим»га катта пул тўлаб, унга АҚШ жаҳон чемпионатини қабул қилса, қандай иқтисодий қийинчиликларга дуч келиши ҳақида мақолалар ёздиришган. Шунингдек, ЖЧ-2022 мезбонлиги бўйича негатив фон ҳосил қилишлари учун бир гуруҳ журналистлар ёлланган.
Бундан ташқари, Қатар америкалик жисмоний тарбия ўқитувчиларини ёллаганликда айбланмоқда. Бундай гуруҳ конгрессменлардан АҚШ жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишига қарши туришни талаб қилишган.
Шунингдек, Австралияда регби мусобақалари вақтида футбол бўйича жаҳон чемпионати мезбонлигига қарши акциялар ташкиллаштирилган.
МҚБнинг собиқ ходимлари эса Қатарга рақобатчи давлатларда чемпионат мезбонлиги учун курашаётганлар ҳақида маълумотлар тўплаган.
BBC хабарида ушбу кампания ФИФАнинг қоидаларини бузгани айтилган. Қатар-2022 ташкилий қўмитаси барча айбловларни рад этмоқда.
Қатарнинг ЖЧ-2022 учун мезбонлиги тасдиқлаб бўлинган. Мундиал мезбонлиги учун АҚШ, Жанубий Корея, Япония ва Австралия ҳам даъвогарлик қилганди.
Қатарнинг мундиалга мезбонлигини сотиб олгани бўйича коррупцион можаро ҳам бўлиб ўтганди. ФИФА ушбу айблов бўйича икки йил давомида текширув олиб борди ва далиллар топа олмади.
Бундан олдинроқ, Қатарда ЖЧ-2022 стадионлари қурилиши вақтида бир ҳафтада 12 ишчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқалганди.
Мавзуга оид
19:07 / 20.12.2022
ЖЧ-2022 рамзий жамоаси. Мбаппе, Мартинес, Амрабат ва турнирнинг бошқа қаҳрамонлари
16:15 / 20.12.2022
Гризманнинг бекор қилинган голи, Мессининг Польша билан ўйиндаги пенальтиси — ЖЧ-2022да VAR'нинг 10та энг баҳсли қарори
10:27 / 20.12.2022
Аргентина ғалабасининг баҳоси: ЖЧ-2022 да FIFA мукофот жамғармаси 1 млрд доллардан ошди
01:16 / 19.12.2022