Жаҳон | 09:30 / 29.07.2018
7090
2 дақиқада ўқилади

G20 давлатлари очарчиликка қарши курашни кучайтиришга келишиб олди

“Катта йигирматалик” давлатлари вазирлари бутун дунёда очарчилик кучайганидан хавотир билдиришди ва уни йўқ қилиш бўйича биргаликда ишлаш истагини айтиб ўтишди. Бу ҳақда G20 давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирлари учрашувининг якуний баёнотида айтилган.

“Бизда 2016 йилда бутун дунёда бир неча йилдан кейин очарчилик яна кучайгани хавотир уйғотмоқда ва айни вақтда ундан 815 млн киши, 2 млрд киши эса инсон учун зарурий озиқа компонентлари етишмаслигидан азият чекмоқда”, деб айтилган баёнотда.

“Биз келажакда озиқ-овқат соҳасида барқарор ривожланишга эришиш, ҳар бир киши соғлом турмуш учун етарли, хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқатга эга бўлиши учун очарчиликни йўқ қилиш ва барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадига эришишда биргаликда ишлаш мажбуриятини ўз зиммамизга оламиз”, дейилган ҳужжатда.

Вазирлар очарчилик ва тўйиб овқат емаслик турли сабаблар билан тушунтирилишини қайд қилишган ва бу соҳадаги чақириқларга қарши кураш учун халқаро механизмларни мустаҳкамлашга келишиб олишган. 

Мавзуга оид