Ўзбекистон | 13:00 / 01.08.2018
15594
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон металлургия комбинати»га янги раҳбар тайинланди

Бекободдаги «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятига янги раҳбар тайинланди.

Александр Фармонов ўрнига «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси - бош директори лавозимига ўтказилган Абдулло Халмуродович Хурсанов ўрнига энди Тоҳиржон Турсунбоевич Азаматов «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ бошқарувининг раиси - бош директори вазифасини бажарувчи бўлган.

Телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали маълумотига кўра, Тоҳиржон Азаматов шу кунга қадар «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ бошқаруви раисининг ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.