Жазони ижро этиш муассасалари ички тартиб қоидаларига қўшимчалар киритилмоқда
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига қўшимчалар киритилди.
Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган қўшимчалар:
1. 267-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилди:
«Адвокатларга маҳкумлар билан аудио ва видео кузатув қурилмалари бўлмаган махсус хоналарда ҳамда бегона шахсларнинг иштирокисиз ўз вақтида ва ҳеч қандай тўсиқларсиз учрашиши таъминланади, бунда адвокат ва ҳимоя остидаги шахснинг суҳбатини учинчи шахслар эшитишини истисно этган ҳолда уларни визуал кўриб туриш имконияти сақлаб қолинади.».
2. 268-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилди:
«Адвокатнинг маҳкум билан учрашиш жараёнида электрон воситалардан (мобил телефон, фотоаппарат ва диктофон) фойдаланиш имконияти яратилади. Бунда адвокат томонидан электрон воситалардан маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.».
3. Қуйидаги мазмундаги 268-1-банд билан тўлдирилди:
«268-1. Адвокат томонидан электрон воситалардан маълумотларни қайд этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда учрашув муддатидан илгари тўхтатилиб, ЖИЭМ маъмурияти томонидан адвокатлик сири ва дахлсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда далолатнома расмийлаштирилади. Далолатнома нусхаси ЖИЭББга, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига ва гувоҳнома берган ҳудудий адлия органига зудлик билан юборилади.
Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси далолатномада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан кўрилган чоралар тўғрисида ЖИЭМга ахборот беради.
4. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий суди ва Адвокатлар палатаси билан келишилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ адвокатларга тергов ҳибсхоналарида мобил телефондан фойдаланишга рухсат берилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:10 / 17.09.2024
Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди
14:37 / 01.06.2024
Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидалари эълон қилинди
12:56 / 27.03.2024
Ўзбекистонда майнинг-пул фаолияти учун қоидалар тасдиқланди
09:42 / 13.01.2024