15:15 / 03.09.2018
25751

Макгрегорнинг дўсти чеченистонлик жангчи билан баҳсда йўқ бўлиб кетиши тахмин қилинди

Фото: mmalegend

Аралаш йўналиш (ММА) бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдуманноп Нурмагомедова Артём Лобов ва Зубайр Тухугов жанги бўйича ўз тахминини билдирди. Унинг сўзлари Tofight.ru томонидан келтирилган.

«Очиғи, мен бу жангни унчалик ҳам кутаётганим йўқ. Биламанки, Зубайр Артёмдан кўра кучлироқ, шунинг учун менга бу жанг жуда қизиқ эмас. Тухугов Лобовни йўқ қилиб ташлайди. Менинг фикримча, у жангни 1- ёки 2-раундда тугатади», - дейди катта Нурмагомедов.

Лобов ва Тухугов жанги 28 октябрда режалаштирилган UFC Fight Night 138 мусобақаси доирасида бўлиб ўтади. Лобов 13та ғалаба, 14та мағлубият ва 1 дурангга эга. Грознийда туғилган Тухугов профессионал фаолиятида 22та жанг ўтказиб, уларнинг 18тасида ғалаба қозонган ва 4тасида мағлуб бўлган.

Лобов ММА'нинг ирландиялик жангчиси Конор Макгрегорнинг спарринг-шериги саналади. Апрель ойида кичик Нурмагомедов Лобов билан можарога борди. Бир неча кун ўтганидан кейин Макгрегор россияликни излаб Нью-Йоркка келди, UFC жангчилари бўлган автобусга ҳужум қилди ва полицияга тушиб қолди. Ирландиялик 6 октябрь куни Лас-Вегасда Нурмагомедов билан жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов Макгрегордан ҳайиқаётган мураббийига мурожаат билан чиққанди.

Top