Лукашенко ўз томорқасидаги тарвузлардан хурсанд бўлди
Беларусь президенти Александр Лукашенко томорқасидаги картошка ва тарвуз ҳосилини йиғиб олишда иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, томорқада уч навдаги картошка етиштирилади: Беларуснинг «Уладар» ва немисларнинг «Анна» ҳамда «Сатина»си. Олинган ҳосилнинг оғирлиги 60 тоннани ташкил этди.
Хабарда айтилишича, давлат раҳбари тарвуздан жуда хурсанд бўлган, «Беларусь учун ноодатий бўлган иссиқ ҳароратнинг бир неча ҳафта давомида кузатилиши фойда берди - таъм ва ёқимли ҳид қўшди». Лукашенко ва унинг ёрдамчилари даланинг ўзида тарвузни сўйиб, татиб кўришган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко кўплаб раҳбарларни ичкиликбозлик сабаб ишдан ҳайдашини билдирганди.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024