Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шарқий иқтисодий форум иштирокчилари илк бор круиз лайнерида жойлаштирилади
Тўртинчи Шарқий иқтисодий форум меҳмонларининг бир қисми Costa NeoRomantica круиз кемасида жойлаштирилади. Кема 9 сентябрда Владивостокка етиб келди.
Италия байроғи остида сузувчи кема денгиз вокзали олдида тўхтаган. Ҳозир уни комиссия кўздан кечирмоқда. Кемага меҳмонларни жойлаштириш масаласи текширув якунлангач ҳал қилинади.
Кемада 600га яқин хона бор бўлиб, унда форум иштирокчилари ва меҳмонлари учун овқатланиш ва турли хизматлар ташкил этилади. Форумнинг иштирокчилари илк бор круиз кемада жойлаштирилади.
Форумнинг ўзи эса Русский оролидаги Узоқ Шарқ федерал университети майдончасида 11-13 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Маълум қилинишича, форумга расман 4 минг иштирокчи келиши керак, бироқ аввалги йиллар тажрибасидан келиб чиқиладиган бўлса, бу рақам 6 минггача етиши мумкин. Қолган иштирокчилар форум ўтадиган университетнинг меҳмонхоналарида жойлаштирилади.
Costa NeoRomantica дунёдаги энг катта круиз кемаларидан бири ҳисобланиб, узунлиги 221 метрни ташкил қилади. Унинг бортида барлар, ресторанлар, Duty Free дўконлари, фитнес-марказ мавжуд. Кеманинг 10 та палубасида 1,5 минггача йўловчи жойлашиши мумкин.
Мавзуга оид
17:26 / 07.11.2024
Осиёдаги энг катта круиз лайнери Японияда бузилиб қолди
21:04 / 26.11.2022
Америкалик эркак кемадан океанга қулади ва сувда 15 соат қолиб кетди
09:24 / 14.07.2021
Сингапурдан саёҳатга чиққан кема йўловчилардан бирида коронавирус аниқлангани сабаб ортга қайтди
07:28 / 18.05.2020