Ўзбекистон | 19:05 / 10.09.2018
15633
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Тошкент-Шаҳрисабз қатнови йўлга қўйилди

2018 йил 7 сентябрдан бошлаб Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент йўналишида замонавий “Afrosiyob” электропоездининг мунтазам қатнови йўлга қўйилгани ҳақида аввал хабар берилган эди. Шу муносабат билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ОАВ вакиллари учун қатновнинг илк кунида медиатур ташкил қилинди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, умумий узунлиги Тошкентдан Шаҳрисабзгача бўлган 635 км.дан ортиқ масофа 4 соат мобайнида босиб ўтилган. У Шаҳрисабзгача Самарқанд ва Қарши шаҳарларида қисқа дақиқага тўхтаб ўтган. Қаршидан Шаҳрисабзгача бўлган 120 км.лик темир йўл реконструкция қилинди, атрофи симтўрлар билан тўсилди, 1та нимтортиш станция қурилиши электр энергиясини узлуксиз таъминлаш имконини берди. Шунингдек, ушбу йўналишда янги кўприклар, бир қанча сунъий иншоотлар бунёд этилди. 

Бунёдкорлик ишларига 100га яқин замонавий техника ва 300 нафарга яқин мутахассис жалб қилинди. Лойиҳа доирасида Қарши-Шаҳрисабз-Қарши йўналиши бўйича 94 км темир йўли тўлиқ электрлаштирилди. Қуйида медиатур чоғида олинган фотосуратлардан баҳра олишингиз мумкин. 

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

 

Мавзуга оид