Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ: Асаднинг кетиши вақт масаласи
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейлининг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Сурия президенти Башар Асадни ҳокимият тепасидан кетказишга уринаётгани йўқ. Унинг таъкидлашича, Асаднинг лавозимидан кетиши «вақт масаласи» ҳисобланади. Бу ҳақда у Американинг CBS телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Хейлининг фикрига кўра, Асад яқин вақт ичида ҳокимият тепасида қолади ҳамда АҚШ бунга қандайдир таъсир кўрсатмоқчи эмас.
«Бироқ, биз у узоқ вақт давомида қолади, деб ўйламаймиз. Сурия халқи бунга йўл қўймайди. Албатта, Россия ҳам, Эрон ҳам унинг ўша ерда бўлишини - яхши, деб ҳисобламайди. Шунинг учун менинг фикримча, бу вақт масаласи», - дея айтиб ўтди Хейли.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Асаддан хафа экани хабар қилинганди.