Жаҳон | 09:40 / 01.10.2018
9393
2 дақиқада ўқилади

Алишер Усмонов USM холдингининг Россия юрисдикциясига ўтиши сабабини айтди

USM холдингининг Кипр юрисдикциясидан Россия юрисдикциясига ўтишига россиялик эмитентларга бўлган ёвларча муносабат сабаб бўлди. Холдинг раҳбари Алишер Усмонов якшанба куни "Россия 1" телеканалида эфирга узатилган кўрсатув давомида шу ҳақида маълум қилди. 

Усмонов юрисдикция ўтиши сабаблари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, биржа қўмиталаридан тортиб то баҳолар масалаларигача россиялик эмитентларга бўлган мутлақо  ёвларча муносабатни алоҳида қайд этди. 

"Умрим давомида бўлмаган Панама компанияларига оид далилларни ўйлаб топишди, - дейди ишбилармон. - Бу уюшган кампания экани кўриниб турарди". 

Унинг сўзларига кўра, бизнесни тўғри юритиш нуқтаи назаридан бугунги умумий вазият жуда оғир, лекин бу қандайдир ваҳима ёки намойишларга сабаб бўлмаслиги керак.

Июль ойи охирида Кипрнинг USM Holdings Limited холдинг компаниясига тегишли USM гуруҳи асосий активларининг деофшоризация жараёни тугалланиши доирасида Россия юрисдикциясига ўтганлиги ҳақида хабар берилган эди. 

 

Мавзуга оид