UzCard яна ишламай қолди
UzCard фаолиятида яна техник носозликлар кузатилмоқда.
5 октябрь куни соат 19:40дан бошлаб интернетда тизим фаолиятида узилишлар бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Айни вақтда савдо нуқталарида терминаллар орқали тўловларни ўтказиб бўлмай қолган.
Эслатиб ўтамиз, UzCard 15 сентябрдан 17 сентябргача бутун республика бўйича ишламай қолганди. Натижада икки кун мобайнида миллионлаб ўзбекистонликлар харид қобилиятидан маҳрум бўлиб қолишди. Тизим ишдан чиқиши Ўзбекистондаги 18 миллиондан ошиқ пластик карта муомаласига таъсир кўрсатди.
17 сентябрь кунининг биринчи ярмида Марказий банк бу ҳолат бўйича баёнот берди ва бу воқеа эътиборсиз қолдирилмаслигига ваъда берилди.
17 сентябрь кунининг иккинчи ярмида UzCard онлайн тизими ишлаш жараёни тикланди ва компания бу ҳақда баёнот берди.
19 сентябрь куни Ўзбекистонда Миллий банклараро процессинг маркази ташкил этилиши маълум қилинди.
Шу куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра UzCard монополияси бекор бўлиши назарда тутилганди.
Мавзуга оид
16:54 / 14.09.2021
UZCARD пластик картадан пул ўғирловчи фирибгарлардан огоҳлантирди
17:41 / 13.04.2021
2021 йил охирига қадар барча терминаллар UzCard ва Humo карталарини қабул қилишни бошлайди
13:32 / 04.04.2021
UzCard тизимида яна муаммолар кузатилди. Айни вақтга келиб тизим фаолияти тикланган
11:13 / 01.04.2019