14:10 / 06.10.2018
9660

Ўзбекистон терма жамоаси Эктор Купер бошчилигидаги иккинчи йиғинини бошламоқда

Октябрь ойида КХДР ва Қатар терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказадиган Ўзбекистон терма жамоаси 6 октябрдан бошлаб Тошкентда йиғинга киришади.

ЎФА расмий сайтининг маълум қилишича, йиғинга жалб қилинган футболчилар бугун Тошкентдаги "Ўзбекистон темир йўллари" спорт стадионида биринчи машғулотни ўтказади.

Бугунги машғулот соат 16:30 да бошланади.

Бош мураббий Эктор Купер йиғинга жалб этилган ўйинчилар рўйхатини 2 октябрь куни эълон қилган. Йиғин давомида унга ёрдамчилари Хосе Карлос Фантагуцци, Антонио Сариоглу ва Маҳмуд Фаёз Муҳаммад ёрдам беради.

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдор Суюнов (“Пахтакор”)
Ботирали Эргашев (“Навбаҳор”)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)

Ҳимоячилар:
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)
Достон Турсунов (“Нефтчи”)
Олег Зотеев (“Локомотив”)
Владимир Козак (“Пахтакор”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков (“Насаф”)
Азиз Ҳайдаров (“Бунёдкор”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)

Ҳужумчилар: 
Иван Нагаев (“Қизилқум”)
Марат Бикмаев (“Локомотив”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)

Ўзбекистон терма жамоасини олдинда қуйидаги ўртоқлик учрашувлари кутиб турибди:

13 октябрь, 20:00. "Миллий" стадиони
Ўзбекистон – КХДР

16 октябрь, 20:00. "Миллий" стадиони
Ўзбекистон - Қатар

20 ноябрь, Австралия
Ўзбекистон – Жанубий Корея

Қайд этиш жоиз, 5 октябрь куни БААда бошланадиган Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоалари билан бирга "F" гуруҳидан ўрин олган.

Top