Халқаро Олимпия қўмитаси Халқаро сумо федерациясини (ISF) тан олди. Тегишли қарор ХОҚнинг Буэнос-Айресдаги сессиясида қабул қилинди.

ХОҚ ҳисоботида кўрсатилишича, ISF’га 84 та миллий федерация киради, дунёда сумо билан профессионал тарзда шуғулланувчи 40 минг киши қайд қилинган.

ISF 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг президенти япониялик Хедитоси Танака ҳисобланади.