Рамзон Қодиров Кокорин ва Мамаев бўйича мурожаат билан чиқди
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг маълум қилишича, Грознийнинг «Ахмат» клуби «Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ва «Краснодар» ярим ҳимоячиси Павел Мамаевга ишга жойлашиш борасида ёрдам беришга тайёр.
«Мен «Ахмат» футбол клуби раҳбарияти билан маслаҳатлашдим, биз жиноий иш қандай якун топишидан қатъи назар, Кокорин ва Мамаев озод бўлганида уларни жамоамизда иш билан таъминлашга тайёрмиз», - деб ёзади Қодиров ўз телеграм-каналида.
Шунингдек, Чеченистон раҳбари Александр Кокорин ва Павел Мамаевнинг ҳибсга олинишига муносабат билдирди.
8 октябрь куни футболчилар «Пекин» меҳмонхонаси яқинида «Биринчи канал» бошловчисининг ҳайдовчисини дўппослашди, сўнг Москвадаги кафелардан бирида муштлашув уюштиришди.
Москванинг Тверь суди икки ой муддатга Кокорин ва Мамаевни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Россия Жиноят кодексининг 213-моддаси - «Безорилик» билан иш қўзғатилди. Улар етти йилга қамалиши мумкин.
«Эҳтимол, биз ҳис-туйғуларни бироз камайтириб, бу боши берк кўчадан бошқа йўл борлиги ёки йўқлиги ҳақида ўйлаб кўришимиз керакдир? Балки йигитларга жабрланганлар билан юзма-юз учрашиб, улардан узр сўраш, молиявий ва соғликни тиклаш учун бошқа ёрдам кўрсатишларига рухсат бериш керакдир?» - деб ёзади Қодиров ўз телеграм-каналида.
Сиёсатчининг фикрича, озодликдан маҳрум қилиш футболчиларни яхшилашга ёрдам бермайди.
«Аммо биз улар билан ўтмишдаги хатоларни тузатишга ҳаракат қилмоқчимиз, албатта, агар бунга рухсат берилса», - дея таъкидлаб ўтди Чеченистон раҳбари.
Қодировнинг фикрича, футболчилар юлдузлик касали қурбонига айланишди.
«Вазият ривожининг иккита йўли бор. Биз қайси бирини танлашимизга одамлар тақдири боғлиқ! Ҳа, йигитлар мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган хатти-ҳаракатлар қилишди. Аммо ҳаёт бу билан тугамаслиги керак», - дея хулоса қилди республика раҳбари.
Мавзуга оид
22:15 / 28.08.2024
Рамзан Қодировнинг қизлари 2017 йилда Францияга бошқа фамилия остида учгани маълум бўлди
20:36 / 17.08.2024
Рамзан Қодиров пулемёт ўрнатилган Tesla Cybertruck'да кўриниш берди
21:30 / 04.08.2024
Рамзан Қодиров Мудофаа вазирлигидан Чеченистонда полк ва батальонлар тузиш ваколатини беришни сўради
00:00 / 31.07.2024