Ўзбекистон-Россия алоқалари янги босқичи: "СКОЛКОВО" президенти Ўзбекистонга келди
РФ президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи олдидан Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Москвадаги "СКОЛКОВО" бизнес мактаби делегацияси билан учрашди. Бу ҳақида унинг Facebook саҳифасида маълум қилинди.
"СКОЛКОВО" президенти Андрей Шаронов Ўзбекистон ва Россия бизнес алоқаларининг фаоллашуви муҳимлигини таъкидлади. Икки мамлакатнинг савдо-сотиқ, нефть-газ сектори, атом энергетикаси, молиявий-банк сектори, таълим ва бошқа соаҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия бизнес доиралари алоқаларининг мустаҳкамланиши компанияларнинг халқаро даражага кўтарилишига ёрдам беришига умид билдирилди.
Мазкур учрашувга қадар у Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов номига Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги бизнес алоқаларни фаоллаштиришга оид расмий хат йўллаган.
Маълумот учун: Москва шаҳрида жойлашган "СКОЛКОВО" хусусий бизнес мактабига 2006 йилда асос солинган. Унинг Васийлик кенгашини РФ Бош вазири Дмитрий Медведев бошқаради. СКОЛКОВО РФ ва МДҲдаги энг йирик хусусий бизнес мактаби бўлиб, бизнес ҳамжамиятига таълим дастурларини амалга ошириш орқали ўзгаришларга мослашишда самарали кўмак бериб келади. Унинг таълим дастурлари бизнеснинг барча босқичлари - стартапдан то халқаро бозорларга чиқувчи йирик корпорациягача бўлган ривожлантириш дастурларини ўз ичига олади. Дастурлар назарий блоклар, амалий топшириқлар, лойиҳа ишлари ҳамда халқаро модулларни ўзида жамлаган. Ўзбекистоннинг қатор ишбилармонлари ушбу бизнес мактабда таълим олиб, ўз билимларини бойитиб келишган.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024