
Аёллар ўз сочларига жило бериш учун соатлаб вақт сарфлашган бир пайтда, кўпчилик эркаклар сочларини алоҳида парвариш қилишмайди. Баъзи эркаклар, ҳаттоки, бир ойда мунтазам равишда 2 маротаба сартарошга боришга одатланишган. Ушбу ҳолат бўйича бугун биз билан суҳбатда бўлувчи мода мутахассиси Влад Лисовец умуман бошқача фикрда.
- Кўпчилик эркакларнинг фикрича, сочлар ва соч турмаги эркак киши образининг муҳим детали ҳисобланмайди. Мен бу борада сизнинг фикрингизни эшитмоқчиман.
- Тасаввур қилинг-а: Кўринишидан жуда обрўли одам кўчада кетаяпти. Эгнида замонавий Оксфорд кўйлаги, классик услубдаги шим ва сўнгги русумдаги чарм пойабзал. Кўриниб турибдики, у юқори мартаба вакилларидан. Аммо ушбу кўринишни биттагина тўзғиган сочлар бузиб турибди. Умуман, эркак киши ҳам сочлар парваришига алоҳида эътибор қаратиши лозим, деб ҳисоблайман. Бу борада эркакларга замонавий соч турмагини танлашда ёрдам берадиган яхши сартарош топишни маслаҳат берар эдим.
- Влад, соч тўкилиши муаммосига дуч келган эркакларга қандай тавсия берасиз?
- Албатта, бугунги кунда соч тўкилиши аксарият эркаклар учун катта муаммога айланган. Кўпчилик ҳолларда эркаклар 35 ёшдан кейин бу муаммо билан рўбарў бўлишади, лекин баъзи ҳолларда соч тўкилиши эртароқ бошланишини ҳам кузатишимиз мумкин.
Ҳозирги кунда бошдаги соч тўкилган жойларни яшириб турувчи жуда ҳам қулай усуллар мавжуд. Албатта, бу каби усуллардан бири эркаклар сочлари учун соч қалинлаштирувчи Minox Hair Magic ниқобидир.

- Янги усулга ўхшайди, бу препарат қандай қўлланилади?














