“Ўзбекэнерго” АЖ халқаро молия институтлари иштирокидаги инвестицион лойиҳалар билан ишлаш учун инвестицион бўлинмаларга ва лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларига қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассисларни ишга қабул қилади:

- инвестициялар бўйича мутахассис; 
- протокол хизмати мутахассиси;
- лойиҳалар менежери;
- харидлар бўйича мутахассис;
- халқаро шартномалар билан ишлаш бўйича юрист;
- молиячи;
- ҳисобчи;
- таржимон.
  
Номзодга қўйиладиган асосий талаблар:

- олий маълумот; 
- талаб этилаётган соҳада иш тажрибасининг мавжудлиги;
- чет тилларни билиш.

Шахсий фазилатлар: масъулиятлилик, фаоллик, иш ўрганишга мойиллик, меҳнатсеварлик ва натижани мўлжаллаб иш тутиш.

Иш ҳақи суҳбат натижалари бўйича келишилади.  

Боғланиш учун телефонлар: (71) 236-61-93, (71) 236-61-95, (71) 233-56-18. 

Резюмени [email protected] манзилига жўнатиш тавсия этилади.