Ғазо секторидаги кескинлашув: икки томондан жабрланганлар сони ошмоқда
Фаластинлик жангарилар Исроил махсус хизматининг 7 фаластинликнинг ўлимига олиб келган операциясига жавобан Ғазо секторидан Исроил томон 300 га яқин ракета отди. Ракеталар Сдерот ва Ашкелон шаҳарларидаги турар жой биноларига ва автобусга теккан.
Ҳужум оқибатида камида 34 исроиллик яраланиш олиб ва стресс ҳолатида шифохоналарга етказилган. Жумладан, ойна синиқлари ва бомбапаноҳгоҳларга югуриш вақтида йиқилишлардан жароҳат олган 16 киши шифохонага олиб борилган.
Исроил бунга жавобан Ғазо секторидаги ўнлаб турли объектларга ҳаводан ва ердан зарбалар бермоқда. Бу зарбалар оқибатида камида 3 фаластинлик ҳалок бўлган. Шунингдек, ХАМАСга тегишли сектордаги “Ал-Ақсо” маҳаллий телеканали бомбардимонга учраган.
“Ал-Ақсо” биноси томон 8 та ракета отилган ва унинг вайрон бўлишига олиб келган”, – деб маълум қилган ХАМАС расмий вакили Фавзи Борҳум. У бу зарбани Ғазо секторидаги сўз эркинлигига қарши зарба деб атаган.
Фаластин етакчиси Маҳсуд Аббос жаҳон ҳамжамиятини сектордаги вазиятга аралашиш ва Исроил тажовузини тўхтатишга чақирди.У Исроил тажовузини қоралаб, халқаро ҳамжамиятни зудлик билан вазиятга аралашиб, бу тажовузни тўхтатишга ҳамда минтақанинг янада кўпроқ вайронгарчиликлар ва барқарорсизликка ботиб кетишига йўл қўймасликка чақирган.
Вазиятнинг кескинлашувига Ғазо секторидаги охирги воқеалар сабаб бўлди. Бу ерда 12 ноябрга ўтар кечаси Исроил армияси махсус кучларининг Хан-Юнис шаҳридаги операцияси вақтида ХАМАС ҳаракати ҳарбий бўлинмаларидан бирининг қўмондони ўринбосари Нур Барак ва 6 фаластинлик ўлдирилган.
Мавзуга оид
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024