Спорт | 15:08 / 16.11.2018
7306
1 дақиқада ўқилади
Рамос Испания терма жамоаси ўйинида жароҳат олди
«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос Миллатлар Лигасидан ўрин олган Хорватияга (2:3) қарши ўйинда жароҳат олди.
Футболчи баҳсдан сўнг, оёғида қаттиқ оғриқ сезган ва терма жамоа қароргоҳини тарк этиб, «Реал» клубига қайтган.
Энди Рамос Босния ва Герцеговинага қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб юборади.
Ҳозирча унинг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум эмас. Шундай бўлса-да, терма жамоа шифокорлари Рамоснинг соғлиғи билан таваккал қилишни истамаганлар ва унга жавоб бериб юборишган.