Жаҳон | 16:12 / 24.12.2018
19839
1 дақиқада ўқилади

Зилзилашунос Индонезиядаги цунами сабабини айтди

Фото: REUTERS

GNS Science зилзилашуноси Сэм Тейлор-Оффорд маълум қилишича, Индонезиядаги ҳалокатли цунамига Анак-Кракатау вулқонининг жанубий ёнбағри бир қисми қулагани сабаб бўлган, у сув ости кўчкисига олиб келди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Фото: Antara Foto

Тейлор-Оффорд сўзларига кўра, сув ости кўчкиси цунами пайдо бўлишининг «асосий версияси» ҳисобланади.

«Ер қатлами океанга тушганида, у сув массасининг вертикал ҳаракатланишини келтириб чиқаради. Айнан шу цунамига олиб келади», - деди олим.

Экспертнинг таъкидлашича, вулқон ёнбағрининг тушиб кетиши сунъий йўлдош тасвирларида кўринган, аммо кўчки вулқон отилиши ҳамда шовқин сабабли асбоблар томонидан қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезиядаги цунами оқибатлари ҳақида фоторепортаж тақдим этилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид