Ўзбекистон | 13:03 / 26.12.2018
16797
2 дақиқада ўқилади

UMS Ўзбекистон ҳукуматини «Эдвард Сноуден» ва хитойлик хакерлардан ҳимоя қилишга ваъда бермоқда

UMS компанияси ҳукумат мобиль алоқа тизимини жорий этиш, шунингдек, давлат электрон хизматларни кўрсатиш бўйича маълумотларни қайта ишлаш марказини ташкил этиш ҳамда ривожлантириш бўйича ишларни бошлади. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар қилмоқда.

UMS платформасида лойиҳа бошқаруви ягона миллий ахборот тизими, UzChat мессенжери ва давлат сектори учун блокчейн-ечимлар яратилмоқда. Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (ЛБМА) билан ҳамкорликда UMS’ни 2019—2021 йилларда ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш бошланди. Ҳужжат Ўзбекистонда мобил алоқа ва рақамли хизматларни стратегик ривожлантиришнинг «йўл харитаси» бўлади.

Фото: Ўзбекистон 24

Таъкидланишича, узатилувчи маълумотлар - овоз ва видео - криптографик ҳимояланган ва Ўзбекистонда ҳам, чет элда ҳам махфийлиги тўла кафолатланган. Дастурни компьютерга ҳам ўрнатиш мумкин.

Алоқа учун Ўзбекистондаги сервер ишлатилади, маълумот серверда шифрланган ҳолда сақланади ва ундан ҳатто мессенжер маъмури ҳам фойдалана олмайди.

Кутилишича, UzChat’нинг жорий этилиши давлат хизматчилари ўртасида маълумот алмашиш тезкорлигини оширади.

Фото: Ўзбекистон 24

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пайтда Ўзбекистондаги интернет тезлиги дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Мамлакатда Facebook ва Youtube’га кириб бўлмаяпти. Интернет ҳам анча қиммат. Оддий интернет тўпламининг ўртача нархи тахминан 50-70 минг сўм туради.

Аввалроқ, Speedtest навбатдаги рейтингни эълон қилганди. Унда Ўзбекистоннинг ўрни ҳақида ҳам маълумот берилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид