Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уран қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича алоҳида компания ташкил этилмоқда
Фото: Bloomberg/Getty Images
Ўзбекистонда уран қазиб чиқариш ва қайта ишлаш билан “Навоий КМК” ДКни қайта ташкил этиш орқали тузиладиган алоҳида давлат корхонаси шуғулланади. Бу президент қарори билан тасдиқланган.
Financial Times маълумотларига кўра, Ўзбекистон дунёда уран ишлаб чиқариш бўйича еттинчи ўринда туради. 2017 йилда Ўзбекистон АҚШга уранни U3O8 эквивалентида 2,15 миллион фунтга сотган. Бу АҚШнинг барча уран импортида бешинчи кўрсаткич.
2018 йилнинг биринчи олти ойида Ўзбекистон 106 миллион долларлик уран сотди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон урани энг арзонларидан бири ҳисобланади - U3O8 эквивалентидаги бир фунт учун ўртача нарх 37,7 доллар. Бу борада фақат Россияда арзонроқ - бир фунт учун 31,5 доллар. Мисол учун, Қозоғистон 38,3 доллардан, Канада - 40,6, Австралия эса 42,4 доллардан сотади.
FT фикрига кўра, ўз уранининг мавжудлиги Ўзбекистон олдида ядро энергетикасидаги кенг имкониятларни очади, уни АЭС қурилиши орқали амалга ошириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
09:45 / 03.02.2026
Уранни қайта ишлаш қувватларини ошириш чоралари белгиланди
21:14 / 02.02.2026
Ангренда захира ҳажми 233 миллион тонна бўлган янги кўмир кони ишга туширилади
09:40 / 28.01.2026
Бизнес-омбудсман: маҳаллий ҳокимиятнинг 220 та ноқонуний қарори бекор қилинди
19:01 / 12.01.2026