Жалолиддин Машарипов: «Араб клубларининг манфаатли таклифларига қарамай, Европага кетмоқчиман»
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Осиё Кубогидаги иштирок ва келгуси фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг сўзларини ЎФА матбуот хизмати эълон қилган.
“Осиё Кубогида чиройли ўйин намойиш қилиб, мухлисларни хурсанд қилмоқчи эдик. Асосий мақсадимиз бош совринни юртимизга олиб келиш эди. Афсуски, бу натижага эриша олмадик. Лекин ёмон ўйнамадик, деб ҳисоблайман. Япония, Австралия каби терма жамоаларга муносиб қаршилик кўрсатдик. Мухлисларга ҳам ўйинимиз ёқди, деб ўйлайман. Ижтимоий тармоқлар орқали кўплаб ижобий фикрларни қабул қиляпмиз. Бизни мусобақа давомида қўллаб-қувватлаб турган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Эндиликда Жаҳон чемпионати саралашида ижобий натижа қайд этиб, халқимизнинг азалий орзусини амалга оширишга интилмоқчимиз. Умид қиламан, бунинг уддасидан чиқа оламиз.
Ўзимнинг келгуси фаолиятимга келадиган бўлсак, “Пахтакор” билан шартномам якунига етган. Эндиликда фаолиятимни хорижда давом эттирмоқчиман. Ҳозирда бир-иккита клублардан таклифлар бор. Энг катта орзум – Европа клубларида тўп суриш. Европада футболчи янада ўсиш имконига эга бўлади. Тўғри, араб клублари молиявий тарафдан яхши таклиф беришади. Лекин мен араб клубларига ўтмоқчи эмасман.
Менинг энг катта танқидчим – акам. Доимо менинг ўйинларимни кузатиб, камчиликларимни айтиб туради. Ҳеч қачон мени ўзимга мақтамаган. Акам ҳам фаолиятимни Европада давом эттиришим тарафдори. Гарчи Европа клублари таклифи молиявий жиҳатдан камтарроқ бўлса-да, мен Европага кетмоқчиман. Европада тўп суриб, миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишига ёрдам бермоқчиман”, - дейди Машарипов.
Мавзуга оид
12:25 / 09.10.2024
Машарипов: «Эрондан кучлимиз. Рақибнинг заиф томонлари ҳақида эса гапирмайман, чунки бу ерда эронлик журналистлар ҳам ўтирибди»
14:17 / 04.02.2024
Жалолиддин Машарипов — «Истиқлол» футболчиси
15:24 / 01.02.2024
«Панасерраикос» Жалолиддин Машарипов билан хайрлашганини эълон қилди
13:52 / 12.01.2024