Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия сузиш бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этилди
Фото: Россия президенти матбуот хизмати
Халқаро Паралимпия қўмитаси (IPC) 2019 йилги сузиш бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилиши керак бўлган Малайзияни исроиллик спортчиларга мусобақада иштирок этишга рухсат бермагани учун уни ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.
Қарор Малайзия ички ишлар вазирлиги исроиллик спортчилар чемпионатда таҳриқлашларга учрамай, эркин иштирок этишларини таъминлай олмаслигини маълум қилгандан кейин қабул қилинган.
Аввалроқ IPC Малайзиянинг исроиллик паралимпиячиларни жаҳон чемпионатига қўймаслик қароридан афсус билдирган. Ушбу мусобақа 2020 йилги Паралимпия ўйинларига саралаш мусобақаси ҳисобланади.
Жаҳон чемпионати 29 июлдан 4 августгача Кучинг шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. Энди IPC жаҳон чемпионатининг янги мезбонини қидирмоқда. Таъкидланишича, мусобақани ўтказиш учун аризалар 11 февралгача қабул қилинади.
Қайд этиш жоизки, Малайзия Исроил билан дипломатик алоқаларга эга эмас.
Мавзуга оид
21:02 / 26.01.2026
Исроил Ғазода гаровдаги сўнгги одамнинг жасадини топди ва қайтарди
13:29 / 22.01.2026
Исроил яна Ғазога зарба берди: 11 нафар фаластинлик ўлдирилди
22:38 / 20.01.2026
Исроил БМТ Фаластин қочқинларига ёрдам агентлиги қароргоҳини бузиб ташлади
13:11 / 19.01.2026