12:23 / 12.02.2019
20411

Kun.uz хизмат сафари билан Фарғона водийсида бўлди

Аҳоли қатламлари орасида кўплаб муаммолар мавжуд бўлиб, бу масалада Kun.uz жамоаси мурожаатларни ўрганишда давом этмоқда. Бундай мурожаатлардан аксар қисми мамлакатимизнинг аҳоли зич қисми бўлмиш Фарғона водийсига тўғри келади. 

Хизмат сафаримиз давомида жамоавий ва якка тарзда йўлланган мурожаатлар, бемор фарзанди сабаб йўлланган хайрия ишлари билан шуғулландик. 

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Шунингдек, Фарғона водийсининг қишлоқ ҳудудларида яшаётган юртдошларимизнинг яшаш тарзини яқиндан ўрганиш учун ташкил этилган «Қишлоқда бир тун» лойиҳаси ҳам сиз азизларга ҳавола этилади.

Бу орқали юртимизда аҳолининг муаммоларига қай даражада эътибор қаратилаётганлиги, қайси ҳудудларда муаммолар бисёр эканлигини ёритиб беришни ўз олдимизга мақсад қилиб бу сафарга отландик.

Хизмат сафаримиз саргузаштларга бой бўлди. Бу бўйича тафсилотларни бирма-бир, навбати билан мақолаларимиз орқали кўриб боришингиз мумкин. Бизни кузатиб боринг. 

Kun.uz да кутинг

Мавзу
Kun.uz суриштируви
Kun.uz халқ мурожаатлари асосида жойларда бўлиб, муаммоларни ўрганмоқда ва холисона ёритмоқда.
Барчаси
Top