ЦСКА Континентал хоккей лигаси чемпионига айланди
Москванинг ЦСКА хоккей клуби Континентал хоккей лигаси чемпионати доирасида Ярославлнинг “Локомотив” клубини буллитлар бўйича 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, 2018/2019 йиллардаги мавсумнинг муддатдан аввал чемпионига айланди.
“Локомотив” таркибида Брэндон Козун 1-дақиқада, ЦСКА таркибида Антон Слепишев 60-дақиқада ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишган. Бу ғалаба армиячиларнинг қаторасига 9-ғалабаси бўлди.
Айни вақтда ЦСКА ҳисобида 61 та ўйиндан кейин 104 очко бор. Унинг ортидан келаётган Санкт-Петербургнинг СКА клуби 101 очкога эга. Шу тариқа, Москва клуби мунтазам чемпионат тугашига битта ўйин қолганда ўзига олтин медални таъминлаб қўйди.
Чемпионатнинг сўнгги турида ЦСКА Риганинг “Динамо”си билан учрашади.
Мавзуга оид
21:36 / 11.10.2024
Тошкентда биринчи марта КХЛ ўйини ўтказилади
02:24 / 07.10.2024
РПЛ. Файзуллаев гол урган дербида ЦСКА ғалабани илиб кетди
18:58 / 13.05.2024
«Месси билан бирга ўйнашни истардим» – Аббосбек Файзуллаев орзуси ҳақида
22:03 / 02.05.2024