
Ўсмирнинг форумда ёзишича, унинг аввалги хабарларини ўқиганлар унинг бу ютуғига ишонишлари даргумон, бироқ у охирги ойларда ҳақиқатан ҳайратланарли натижаларга эриша олган. Реакциянинг уйдаги қурилмада муваффақиятли амалга оширилгани 2018 йил 19, 30 ва 31 январдаги тажрибаларда қайд қилинган. Ўшанда бола 12 ёшда бўлган.
Ўсмирнинг таъкидлашича, синтез 40 микрон соф D2 (дейтерий)да амалга оширилган, бунда қурилмага 7 мА да 50 минг вольт кучланиш берилган.

Жексоннинг айтишича, у лабораторияси учун барча зарур деталларни eBay онлайн-майдончасида харид қилган, бироқ баъзи деталларни ўзи “маромига етказишига” тўғри келган.
Ўсмир ўз муваффақиятининг илмий ҳамжамият томонидан тан олиниши учун ўзи ёки бирор бир ким билан ҳаммуаллифликда қурилма ва натижалар ҳақида илмий мақола ёзиши лозим. Агар бу мақола расмий илмий журналда чоп этилса, унда бу натижа расман қайд қилинади.
Ядро синтези енгил атомларнинг оғирроқ ядроларга бирлашиши бўлиб, у жуда юқори ҳарорат остида ўтади ва бунда катта миқдорда энергия ажралади. Ядро синтези атомларнинг парчаланишига тескари реакциядир.











