Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти спорт автомобилида ўз пойгачилик маҳоратини кўрсатди
23 февраль куни Туркманистон президент Гурбангули Бердимуҳамедов Ички ишлар вазирлигининг Автоспорт марказига борди.
ТДХ хабарига кўра, ички ишлар вазири Искандар Муликов Марказ объектларининг иккинчи босқичи қурилиши ва бу ерда дрифт учун барпо этилган майдон тўла тайёрлиги бўйича Олий бош қўмондонга ҳисобот берди. Шунингдек, у «Rowaç» («Ровач») номли велосипедни совға қилган. Ном рама устига ёзиб қўйилган. Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда 2018 йил «Туркманистон - тараққиёт Ватани» («Türkmenistan – rowaçlygyň Watany») гапи шиор сифатида эълон қилинди.
«Кейин президент Бердимуҳамедов янги Nissan спорт автомобилини кўздан кечириб, зарур тайёргарликдан сўнг тажрибали пойгачи маҳоратини намоён этди ва дрифтда ажойиб даражани кўрсатди», - дея хабар беради Туркманистон давлат ахборот агентлиги.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026