Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ташкил этилган «ОНА. Она табиат» кўргазмасида иштирок этиб, унинг жуда илиқ таассурот қолдирганини маълум қилди.

«Ижодкорлар санъат орқали муҳим бир ғояни акс эттиришган: табиат ҳам худди мунис оналаримиздек меҳрга, ғамхўрлик ва эҳтиромга лойиқ. Бу туйғуни, бундай муносабатни фарзандларимиз онгига ҳам сингдириш жуда муҳим.
Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги хайрия жамғармаси ҳамда Ҳайдар Алиев жамғармасини ушбу ажойиб кўргазманинг очилиши билан табриклайман. Эзгу ва ибратли ташаббус учун раҳмат!», деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

















