Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Пулково»да «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолёти билан юз берган ҳодисанинг эҳтимолий сабаблари айтилди
Фото: AviaSpotter
Тошкентдан Санкт-Петербургга учиб келган йўловчи самолётининг “Пулково” аэропортида учиш-қўниш йўлагидан ташқарига чиқиб кетишига ёмон об-ҳаво шароити ва йўлакнинг ҳолати сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” матбуот хизмати маълум қилди.
Самолёт маҳаллий вақт билан соат 21:59да қўнган, бироқ самолётни бошқариш вақтида йўлакдан чиқиб кетган. Самолёт бортида 241 нафар йўловчи, 15 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
“РФ тергов қўмитаси ва Росавиация “Пулково” аэропортидаги ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда”, дейилади авиакомпания хабарида.
Ҳодиса сабаб HY632/02МАR19 рейсининг учирилиши вақти кўчирилди. Авиакомпаниянинг Санкт-Петербургдаги ваколатхонаси ушбу рейс йўловчиларини меҳмонхонада жойлаштириш чорасини кўрди. Мазкур рейсга оид маълумотларни авиакомпаниянинг Санкт-Петербургдаги ваколатхонасидан +7-911-780-00-11 рақамига ҳамда «Тошкент» аэропортининг +99878-140-28-01, +99878-140-28-02, +99878-140-28-03, +99878-140-28-04 рақамларига қўнғироқ қилиб олиш мумкинлиги айтилмоқда.
Россия тергов қўмитаси ва Росавиация «Пулково» аэропортидаги ҳолат юзасидан текширув олиб бормоқда.
Мавзуга оид
16:34 / 20.07.2025
Украин дронлари ҳужуми сабаб Москва осмони тўлиқ ёпилди
14:51 / 06.07.2025
Шереметево ва Пулково фаолияти дронлар ва шамол туфайли чекланди
17:03 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
12:33 / 28.02.2023