Ўзбекистон | 16:15 / 04.03.2019
9888
1 дақиқада ўқилади
ТАТУ ректорига хорижлик маслаҳатчи тайинланди
Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети декани Игорь Николаевич Сирелчук ТАТУ ректори маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, техника фанлари номзоди, доцент Игорь Николаевич Сирелчук 2019 йилнинг 1 мартидан ТАТУ ректори маслаҳатчиси лавозимида иш бошлади.
Игорь Сирелчук 1985-1990 йилда Минск радиотехника олийгоҳини тамомлаган. 2017 йилдан ҳозирги кунга қадар Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университетида декан лавозимида фаолият юритиб келган.
Маълумот учун: ҳозирги кунда Тўлқин Зокирович Тешабоев Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:52 / 13.08.2024
“Талабаларим олдида уялиб қолмаслик учун тил ўргандим” – 67 ёшида инглиз тилидан B2 даражасини олган отахон
19:00 / 10.04.2023
Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиаллари иштирокида «ТАТУ ёш олимлари» I-форуми бўлиб ўтмоқда
15:30 / 03.04.2022
Тошкент ахборот технологиялари университетида Наврўз байрами кенг нишонланди
19:14 / 09.03.2022