Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети республикада ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади. Университет билан биргаликда унинг Қарши, Самарқанд, Урганч, Нукус, Фарғона ва Нурафшон филиалларида ҳам ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаб келинмоқда.

Бугунги кунда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларида жами 26089 нафар талаба таҳсил олмоқда. Университет ва унинг филиалларида 982 нафар профессор-ўқитувчи, жумладан 64 нафари фан доктори ҳамда 313 нафари фан номзодлари педагогик ва тадқиқот ишлари бўйича иш фаолиятларини олиб боришмоқда.

2022 йилда университет республика олий таълим муассасалари миллий рейтингида 13-ўрин, техника йўналишидаги ОТМлар бўйича 5-ўрин, ОТМ профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот фаолияти натижалари асосида олинган маблағлари кўрсаткичи бўйича 3-ўрин, докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш ҳамда илмий унвонлар олиш кўрсаткичи бўйича 4-ўринни эгаллади.

Жорий йилнинг 2023 йил 10-11 апрел кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиаллари