Нима сабабдан «Барселона», «Милан» ва «Лондон» энди Tashkent Cityʼда?
TASHKENT CITY ҳудудида жойлашган DREAM CITY DEVELOPMENT лойиҳаси “Boulevard турар-жой ва шопинг-авеню” жозибадорлиги ва тез кунда дўконлар сотувга чиқиши ҳақида маълумот берилди.
DREAM CITY DEVELOPMENT ходими Дениз Бахчечи Kun.uz учун махсус интервьюда TASHKENT CITY халқаро бизнес маркази ҳудудидаги Boulevard турар-жой ва шопинг-авеню лойиҳасининг асосий афзалликлари ҳақида сўзлаб берди.
Айтинг-чи, нега сиз ўз реклама кампаниянгизда Барселона, Милан ва Лондон шаҳарларини тилга олишни лозим топдингиз?
Барселона, Милан, Лондон ва Нью-Йорк каби шаҳарларда шопинг-кўчалар сайёҳларни жалб қилиш нуқтаи назаридан жуда муҳим роль ўйнайди. Улардан айримлари Барселонадаги каби шаҳар майдонининг янгиланишига хизмат қилса, яна бошқалари Елисей далалари сингари 300 йиллик тарихга эга. Масалан, Лондондаги машҳур Оксфорд-стрит шаҳарнинг қадим истироҳат боғларига туташиб кетган.
Бундай савдо майдончалари шаҳар юрагини ҳосил қилади. Бу каби ҳудудларга ташриф ҳар қандай мижознинг вақтини чоғ қилишга қаратилган: биргаликда тушлик қилиш, ёқимли харидларни амалга ошириш ва сайр этиш имконини беради. Сиз бу ерда истаганингизни топишингиз мумкин. Орзудаги жамоат майдони ҳақида гап кетганда бизда шундай тасаввурлар уйғонади.
Биз Тошкентда ҳам жаҳоннинг етакчи пойтахтларидагидан қолишмайдиган шопинг-кўчалар ташкил қилишда хориж тажрибасини, уларнинг ютуқ ва камчиликларини ўргандик. Европа шаҳарларининг мисолида, уларнинг энг аъло устунликларини Boulevard лойиҳасига киритдик.
Тошкентда бу лойиҳага эҳтиёж борми?
Биз шаҳардаги тижорат майдонларини ўргандик. Уларда замонавий ечимлар, яхши режалаштирилган тадбиркорлик майдонлари йўқлиги, шаҳар истироҳат боғлари ва метро бекатлари, йирик меҳмонхоналар ҳамда замонавий брендлар билан уйғунлашмагани кўзга ташланади.
Мисол тариқасида миллионлаб ўзбекистонликлар ўтган йил давомида хорижда бўлдилар. Уларнинг мутлақ кўпчилиги сафарлар давомида турли-туман харидларни амалга оширганлар. Демак мамлакатда бу соҳа салоҳиятини ошириш жуда муҳим ҳисобланади. Шундай экан, жаҳон тажрибасига таянган, етакчи мутахассислар томонидан режалаштирилган бу лойиҳа шаҳар келажаги учун ниҳоятда муҳим.
Тошкентнинг турли давлатлар пойтахтлари билан қандай ўхшаш жиҳатларини кўрасиз?
Энг муҳим ўхшашлик бу Тошкентнинг тарихий ва тижорий мероси, бой тарихидир. Бу шаҳарнинг Буюк ипак йўли ривожи, савдо-сотиқ маданиятида қўшган ҳиссаси ҳозир ҳам сезилиб туради. Айнан мана шундай лойиҳаларда буюк тарих ва мерос ўз аксини топади.
Катта раҳмат. Айтинг-чи, бу лойиҳа жаҳон стандартларига мос келадими?
Албатта, Boulevard шопинг-авенюсининг концепцияси жаҳоннинг етакчи мутахассислари томонидан лойиҳалаштирилган. Биз дунё тажрибасини ўрганиш ва татбиқ этиш билан бирга ҳар бир соҳа, ҳар бир бренд эҳтиёжларини, улар учун зарур майдонларни, маҳсулотлар тоифаларига қараб жойлашувини ҳам ҳисобга олдик.
Бу ерда сиз учун зарур бўлган харидларни осон ва қулай амалга оширишингиз ҳамда ҳордиқ чиқариш учун барча имкониятлар яратилган.
Tashkent Cityʼдаги Boulevard Shopping Avenueʼда халқаро брендлар ҳам бўладими?
Албатта! Биз халқаро брендлар ва хориж бозорларига чиққан маҳаллий йирик компаниялар билан ҳам музокаралар олиб бормоқдамиз. Халқаро ҳамкорлар Ўзбекистонни улкан ривожланиш салоҳиятига эга ҳудуд сифатида кўришмоқда. Шубҳасиз, салобатли лойиҳа – Tashkent City дунё миқёсидаги брендлар учун ҳам янги имкониятлар эшигини очади, ўзаро ҳамкорлик кучаяди.
Boulevard лойиҳасининг концепцияси – бу катта турар-жой мажмуаси бўлиб, замонавий инсоннинг қулай ҳаёт кечириши, хамма эҳтиёжларини қондириши учун барча жиҳатларни ўзида жамлаган. Катта ҳудудда бренд дўконлар, шинам ресторанлар, ижтимоий объектлар жойлашади ва маҳаллий аҳолига ҳам, меҳмонларга ҳам хизмат қилади.
Boulevard турар-жой мажмуасида тижорат-савдо майдончаларига алоҳида эътибор қаратилган. Тошкент шаҳридаги street-retail услубида энг йирик савдо майдони —Boulevard кўчаларининг жами узунлиги 3 километрни ташкил қилади. 21,5 минг квадрат метрлик майдонда меҳмонлар ва аҳоли учун зарур бўлган барча нарсаларни топиш имкони мавжуд, шу жумладан исталган дид учун бутиклар, қаҳвахоналар, ресторанлар, ижтимоий объектлар ва бошқалар. Бу ерда яшаш барча учун катта бахт.
Tashkent City ҳудудидаги ҳар бир лойиҳа – бу ўз меъморий ечими, юқори даражадаги сифати билан янгиланаётган пойтахт қиёфасига ўзгача улуғворлик олиб киритишга йўналтирилган.
BOULEVARD Shopping Avenueʼдаги дўконларни тез кунда харид қилишингиз мумкин. Батафсил маълумот – ҳар куни соат 9:00дан 19:00гача DREAM CITY сотув офисида:
Ягона маълумот маркази: (+998) 71−202−22−22
Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси, Tashkent City IBC, блок 1, уй 1.
Мўлжал: Халқлар Дўстлиги томонидан, А. Навоий кўчасига олиб борувчи йўл бўйида.
Сотув офиси хар куни, соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди
Веб-сайт: www.dreamcity.uz
Telegram канал: t.me/dreamcityuz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 06.02.2021
Dream City сотув офисида Seoul Mun шоуруми очилди
11:00 / 19.12.2020
Boulevard Business Center бизнесингизнинг нуфузини акс эттиради
08:30 / 02.12.2020
Tashkent City'даги Boulevard бизнес маркази эксклюзив савдо майдонини таклиф этади
08:10 / 01.10.2020